8-март – Халқаро хотин-қизлар куни

8-март – Халқаро хотин-қизлар куни

Аёл - нафосат тимсоли

Айни кунларда бутун Республикамиз бўйлаб баҳорнинг илк байрами, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 7-март куни Тошкент молия институти академик лицейида ҳам 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан "Аёл - нафосат тимсоли" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мазркур тадбирда Тошкент молия институти раҳбарияти, лицей ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.

Таъкидланганидек, оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файз-у баракот киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўтабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Шундай экан уларни қанча эъзозласак, ҳурмат бажо келтирсак ҳам кам.

Байрам тадбири ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда мусиқий чиқишлар билан яна-да кўркам ўтди.

 

12:18 / 2022-03-09
Success helper
Success warning