“Жиноятга жазо муқаррар” ва  “Жаҳолатга қарши ма’рифат”

“Жиноятга жазо муқаррар” ва  “Жаҳолатга қарши ма’рифат”

2022 йилнинг 9 март куни  Тошкент  молия институти академик литсей фаоллар залида “Жиноятга жазо муқаррар” ва  “Жаҳолатга қарши ма’рифат” мавзуларида ма’навий-ма’рифий тадбир бо’либ о’тди. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББТЕККБ мас’ул ходим А.Шукуров, Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси терговчиси  Э.Бекназаров, Олмазор туман маънавият ва маърифат бо’линмаси раҳбари М.Алибаева, туман дин ишлари буйича бош мутахассис  Абдугаффор Қаюмовлар меҳмон сифатида иштирок этишди.
Олмазор туман дин ишлари буйича бош мутахассис   А.Қаюмов со’зга чиқди ва о’з  со’зида мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қат’ий ҳаётий э’тиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли та’сирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилган давра суҳбатида “Жаҳолат”, “Ма’рифат” тушунчалари, “Жаҳолатга қарши ма’рифат” тамойили, улкан имконият ва бойликларга эга мамлакатда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, глобаллашув жараёни, “оммавий маданият”, ма’рифатпарвар, тинчликпарвар, бутун инсониятга фақат яхшиликни та’лим бергувчи Ислом дини хусусида батафсил ма’лумотлар берилиб, фикр алмашилди.
Учрашув савол – жавоб шаклида ташкил этилиб, ко’таринки руҳда боʻлиб о’тди. Тадбир якунида о’қувчилар о’зларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

13:34 / 2022-03-09
Success helper
Success warning